Ривалдо: Агар "Барселона" Мартинесни € 100 млнга сотиб олса, уни асосийда ўйнатиши керак - бу қийин

"Барселона" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Ривалдо каталонияликларнинг "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни сотиб олишлари ҳақидаги хабарларга ўзининг муносабатини билдириб ўтди.

"Менимча, "Барса" Лаутаро Мартинесни сотиб олса керак. У ажойиб футболчи ва кутилишича, жамоага тезда мослашиб кеташи мумкин. У Луис Суаресни ўрнини тўлдириши турган гап.

100 миллион еврога сотиб олинаётган ва кўп нарса кутилаётган аргентиналик ҳужумчи асосий таркибда ўйнаб - ўзини кўрсатиши шарт. Аммо, Суарес осонликча ўз ўрнини унга бериб қўймаса керак. Шундай экан, Лаутарога қийин бўлади.

Ўз навбатида "Интер" етакчиси учун жидди пул сўраяпти, "Барса" эса коронавирус туфайли юзага келган вазиятдан тўғри хулоса қилиб, пулларни сарфлаши лозим", - дейди Ривалдо.

Ўқилган: 1157
Барселона Интер Лаутаро Мартинес Ривалдо Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Германия чемпионати, 4-тур. "Бавария "– "Айнтрахт" Ф 5:0
20:30
Европа Лигаси, 6-тур. "Спарта" Прага – "Милан" 0:1
08:54
"Бавария" Сане билан 5 йиллик шартномани келишиб қўйди
04:38