Бразилия ўз Олимпиячиларини Европага жўнатади

Бразилия айни пайтда коронавирус пандемиясидан энг кўп азият чекаётган мамлакатлардан бири бўлиб турибди. Мамлакатда вазият шу қадар оғирки, ушбу юртда 2020 йил бирорта ҳам спорт мусобақаси ўтказилмаслиги хавфи бор.

Бразилия ҳукумати Олимпия спорт турлари бўйича ўзининг элита атлетлари спорт формасини ушлаб туриш мақсадида 200 нафар спортчисини Европада ўтадиган ўқув-машғулот йиғинларига жўнатишга қарор қилди. Мазкур лойиҳа июль-декабрь ойлари учун мўлжалланган бўлиб, бу муддат орасида асосан Токио Олимпиадасига йўлланма олган атлетлар Европа йиғинида бўлишади. Режага кўра, спортчиларнинг дастлабки гуруҳи келаси ой Португалияда машғулот ўтказишади.

Коронавирус ўчоқларидан бири бўлмиш Бразилия касалликка чалиниш кўрсаткичи бўйича АҚШдан кейинги иккинчи ўринда турибди. Ушбу мамлакатда 650 минг одамда мазкур инфекция аниқланган бўлиб, уларнинг 35 мингдан ортиғи ҳаётдан кўз юмган. Касалликка чалиниш бўйича кунлик кўрсаткич сўнгги 2 кунда 30 мингдан зиёд бўлиб турибди.

Ўқилган: 1329
UFF.uz Спорт Олимпиада

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби аниқ бўлди
19:01
2022 йилги Осиё ўйинлари объектларининг 85 фоизи 2020 йилда қуриб битказилади
20:45
Премьер-Лига ғолиблари келаси йили икки баробар мукофот билан тақдирланишади
07:10