Маълумки, коронавирус пандемияси сабаб жорий йил ўтказилиши керак бўлган Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари роппа-роса 1 йилга қолдирилди. Бир қатор тадбирлар эса бекор қилинди.
Токио-2020 ташкилий қўмитаси 2021 йилнинг 23 июль кунига белгиланган Олимпия ўйинлари учун йўлга қўйилган тескари саноқ тизимини бекор қилди, дея хабар бермоқда япон нашрлари. Режага кўра, мазкур тадбир жорий йилнинг 23 июль куни бўлажак Олимпиадага 1 йил қолиши муносабати билан белгиланган эди. Изоҳланишича, ушбу қарор Ўйинлар форматини соддалаштириш ва оптималлаштириш мақсадида қабул қилинган.
Токио-2020 тескари саноқ тадбири бекор қилинди
Ўқилган: 1202