"Пахтакор": Ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларига футболчиларимиз чақирилди

"Пахтакор" футбол академиясининг бир неча тарбияланувчилари Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари йиғинига таклиф этилди.

5-15 июнь кунлари Тошкентда Темур Кападзе бошқараётган U-19 терма жамоаси машғулотларига Ҳамидулло Абдунабиев, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Жавоҳир Жўраев, Улуғбек Ҳошимов, Ботир Ирисметов, Руслан Розиев чақирилди.

4-15 июнда Олим Шокиров мураббийлик қилаётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғинига Ҳусан Маҳмудов, Вазген Погосян, Асан Ваниев, Миркамол Абдураззоқов, Кирил Тодоров, Суннат Поёнов, Муҳриддин Пазилдинов, Муҳаммадали Усмонов, Риан Исломов, Асад Беклархонов, Муҳаммадали Ўринбоев, Пўлат Жумахонов, Сардор Ҳожибоев ва Рустам Турдимуродов таклиф қилинди.

Ўқилган: 583
Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 3 та назорат учрашуви ўтказади
16:03
"Насаф" тарбияланувчилари U-16 ёшлар терма жамоасига таклиф этилди
17:21
Ўзбекистон U19 терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда
19:21