“Пахтакор” дарвозабонларининг пенальти қайтариш кўрсаткичлари

СССР ва Ўзбекистон чемпионатларида “Пахтакор” посбонлари кўп марта рақибнинг пенальтидан тепган тўпини қайтаришган.

Энг кўп пенальти мос равишда жамоамиз таркибида энг кўп ўйин ўтказган дарвозабон Александр Яновский дарвозаси томон тепилган. 54 бор рақиблар 11 метрлик нуқтадан зарба йўллашган. Яновский уларнинг 11тасини қайтара олган. Павел Бугало эса 24 пенальтидан 8тасининг гол бўлмаслигига эриша олган.

Дарвозаси сари 5тадан ортиқ пенальти белгиланган посбонлар орасида зарбани қайтариш бўйича энг яхши кўрсаткичлар Анвар Жабборов ва Сергей Покатиловга тегишли. Жабборовга тепилган 6 зарбадан учтаси рақиблар учун омадсиз тугаган, 50 фоиз зарба бартараф қилинган. Покатилов эса 11 зарбадан 5тасини қайтарган. Ўртача 45 фоиз ҳолатда Покатилов гол бўлишига йўл қўймаган. СССР чемпионатларида 130 зарбадан 29тасини дарвозабонларимиз бартараф этган бўлсалар (22 фоиз), Ўзбекистон чемпионатида бу кўрсаткич 81тадан 28тани ташкил қилади (35%).

Жами 211 пенальтининг 57тасида посбонларимиз ўзига хос дуэлда ғолиб чиқишган. Бу эса 27 фоиз пенальти голга айланмаганини билдиради. Ўртача 11 метрлик зарбасининг ҳар тўртинчисида дарвозабонларимиз маҳорат кўрсатишган.

Дарвозабон

Жами пенальти (гол урилган-урилмаган)

Қайтариш фоизи

Александр Яновский

54 (43-11)

20%

Павел Бугало

24 (16-8)

33%

Александр Лобанов

15 (12-3)

20%

Владимир Цирин

13 (10-3)

23%

Сергей Покатилов

11 (6-5)

45%

Юрий Пшеничников

11 (9-2)

18%

Александр Говоров

8 (6-2)

25%

Игнатий Нестеров

8 (5-3)

38%

Темур Жўраев

7 (5-2)

29%

Анвар Жабборов

6 (3-3)

50%

Алексей Рошин

5 (2-3)

40%

Николай Любарцев

5 (5-0)

0%

Владимир Филатов

5 (5-0)

0%

Борис Климов

4 (1-3)

75%

Руслан Ахмедхонов

4 (3-1)

25%

Юрий Курбико

4 (4-0)

0%

Юрий Перескоков

3 (2-1)

33%

Элдор Суюнов

3 (3-0)

0%

Артур Кисляк

2 (1-1)

50%

Фатек Якубов

2 (1-1)

50%

Сергей Захарецкий

2 (1-1)

50%

Олег Беляков

2 (1-1)

50%

Никита Рибкин

2 (1-1)

50%

Александр Афанасьев

2 (2-0)

0%

Анвар Рашидов

2 (2-0)

0%

Олег Чечётин

2 (2-0)

0%

Элдор Тожибоев

1 (0-1)

100%

Эркин Жабборов

1 (0-1)

100%

Сергей Бураков

1 (1-0)

0%

Геннадий Гарканов

1 (1-0)

0%

Санжар Қувватов

1 (1-0)

0%

Жами

211 (154-57)

27%

Ўқилган: 1580
Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"дан устун келди, "Қўқон-1912" эса Бекободда мағлубиятга учради
20:10
Европа Чемпионлар лигаси, 1-тур. "Барселона" - "Бавария" 0:3
03:58
“Тоттенхэм” жамоаси “Реал” ҳужумчисини сотиб олмоқчи
14:41