Жек Грилиш: Де Брюйне – Англия чемпионатинг энг яхши ўйинчиси. У Месси, Роналду ва Мбаппе даражасида

"Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Жек Грилиш яқин йиллар ичида "Манчестер Сити" футболчиси Кевин де Брюйне ўйинига яқин даражаги чиқиш истаги борлигини билдирди.

Англиялик футболчи "МЮ" собиқ ҳимоячиси Гари Невиллнинг кимга тенг келиш истаги борлиги борасидаги саволга жавоб берди.

"Де Брюйне! У менга шунчаки ёқади. У ажойиб ўйинчи. Ўз ўйинимда унинг ўйин услубига кўникишга ҳаракат қиламан, айниқса саккизинчи рақамли ўйинчи сифатида майдонга тушсам.

Менимча, де Брюйнеда ҳамма нарса бор. У жуда ҳам кўп нарсага қодир, унга етарлича эътибор беришаётгани йўқ.

Де Брюйне Премьер-лиганинг энг яхши ўйинчиси. У ҳозир таҳминан Лео Месси, Криштиану Роналду ва Килиан Мбаппе даражасида", - дейди Грилиш.

Ўқилган: 1581
Астон Вилла Кевин де Брюйне Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ибрагимович: "МЮ" Погбани қўйиб юбориши керак
08:02
Муҳаммад Салоҳ: Менга VAR ёқмайди. Кўрасиз унинг ёрдамида менга кўпроқ пенальти берилади
04:51
Англия чемпионати, 29-тур. "Бернли" – "Тоттенхэм" 1:1. Шарҳ, статистика ва видео
05:01