Суперлига клублари шифокорлари билан яна бир бор онлайн конференция ташкил этилди

Республика махсус комиссиясининг жорий йил 29 майдаги 26-сонли йиғилиш баёнига асосан профессионал футбол клубларига ўз ўқув-машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашига ҳамда жорий йил 5 июнь кунидан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси чемпионатларини давом эттирилишига расман рухсат берилган эди. Бу жараёнда футбол клубларининг уй учрашувларини ўтказиши учун етарлича тайёргарлик кўриши лозим.

Шу мақсадда бугун яна бир бор Суперлига футбол клублари бош шифокорлари билан онлайн видеоконференция ташкил этилди.  Интерактив тарзда ўтган муҳокамаларда клуб шифокорлари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Унга кўра, жамоа аъзолари меҳмонхона, автобус, стадионда ниқоб тақиб юриши, автобус, захира ўриндиғида ижтимоий масофаланиш қоидаларига риоя қилиши кераклиги таъкидланди.

Қолаверса, майдонга биологик чиқиндиларни ташқарига ташлаш (туфук, сўлак, балғам) мумкин эмаслиги, эшик дасталарини дезинфекциялаб туриш лозимлиги яна бир бор эслатиб ўтилди.

Ўқилган: 1874
Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Чарм тўп-2019” мусобақаси Тошкент шаҳар босқичи якунланди
07:13
Любинко Друлович: Шогирдларимнинг финалга чиқишига кучи етади
11:20
Ҳудудий БЎФА тарбияланувчилари ўртасидаги Республика чемпионати финал босқичи старт олди
01:28