Мауро Икарди расман "ПСЖ" аъзосига айланди

Аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди тўлақонли "Пари Сен-Жермен" жамоаси аъзосига айланди. Бу ҳақида клуб сайти расман маълум қилди.

Янги келишув 2024 йилнинг 30 июнь санасигача давом этади.

Икарди Парижга 2019 йилнинг сентябрида ижара асосида бориб қўшилганди. Шундан сўнг у 31 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва тўртта голлик узатмани амалга оширди.

Бу кўрсаткич эса, "ПСЖ" раҳбарларига маъқул келган ва унга янги шартнома таклиф қилишди.

Ўқилган: 1380
Мауро Икарди ПСЖ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Олтин тўп"га даъвогарларнинг рўйхати эълон қилинди. Топ-10 билан танишинг!
11:36
Коронавирус 29 апрель ҳолати бўйича вазият. Бугунгача бўлган статистика
09:15
“Бавария” ўз майдонида “Фортуна”ни тор-мор келтирди
23:55