АПЛ раҳбарияти бу йили лигада сўнгги ўринни олган жамоаларнинг тақдирига ойдинлик киритди

АПЛ раҳбарияти бу йили сўнгги ўринни олган жамоаларнинг қуйи лигага ўтишини бекор қилиш борасидаги айрим клублар фикрига қўшилмаслигини маълум қилди.

Барча 20 та жамоа ушбу мавсумнинг 17 июнь куни қайта бошлашга розилик беришди, бироқ ушбу қарорда чемпионат яна тўхтатилса жойларнинг тақсимланиши борасида маълумот бермаган.

Аввалги маълумотларга кўра, мусобақа жадвалининг охирида жойлашган айрим клублар ҳали ҳам чемпионшипга тушиб кетмаслик имкониятини кўриб чиқилишини истамоқда.

Бироқ Daily Mail нашрининг маълум қилишига кўра, Премьер-лига раҳбарлари ушбу қарор бўйича фикрларини ўзгаришсиз қолдирмоқда ва бу каби таклифларга рад жавобини бермоқда.

Нашрнинг маълум қилишича, агар чемпионат охиригича якунланмаса, катта эҳтимолга кўра, жамоаларнинг ўрни қийин бўлмаган тизим орқали, яъни ўйинларда жамғарилган ўртача очко ҳисобида аниқланади.

29 турдан кейин АПЛ жадвалининг учта охирги ўринларида "Борнмут", "Астон Вилла" ва "Норвич" клублари турибди. "Астон Вилла" ҳисобида битта ўйин заҳира бор.

Ўқилган: 1598
Англия чемпионати Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

АПЛ. Бугун 2-турга старт берилади
14:56
Расман! Артета "Арсенал" бош мураббийи
20:11
Ван Гал "МЮ"га қайси юлдузларни сотиб олмоқчи бўлганини айтиб берди
11:17