АПЛнинг 5 та баҳси ва "Ливерпуль" клубининг чемпионлик ўйинлари полиция талабига кўра, нейтрал майдонларда ўтказилади

Яна бошланаётган Англия чемпионатининг 5 та учрашуви нейтрал майдонларда ўтказилиши мумкин, деб маълумот бермоқда The Telegraph нашри.

АПЛ ва полиция ўртасида кечган музокаралар якунига кўра, кўп сонли ўйинларни уй стадионларида ўтказиши мумкин бўлади, бироқ айрим ўйинлар нейтрал жойда ўтказилиши керак.

Нейтрал майдонларда қуйидаги учрашувлар ўтказилиши мумкин: "Манчестер Сити" - "Ливерпуль", "Манчестер Сити" – "Ньюкасл", "Манчестер Юнайтед" – "Шеффилд Юнайтед", "Ньюкасл" – "Ливерпуль", "Эвертон" – "Ливерпуль".

Шу билан бирга "Ливерпуль" клубининг чемпионликни расмийлаштирадиган исталган ўйини ҳам нейтрал майдонда ўтади, бу иш "Эвертон"га қарши ўйинда аниқ амалга ошмайди.

Аввалроқ "Ливерпуль" клубининг барча уй ўйинлари нейтрал стадионларда ўтиши мумкинлиги айтилган эди, чунки мухлислар стадион олдида тўпланишиб ижтимоий масофаланиш қоидаларини бузиши мумкин.

Ўқилган: 2724
Англия чемпионати Коронавирус Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Англия чемпионати, 22-тур. "Бернли" – "Манчестер Сити" 0:2
05:18
“Барселона” ўзида “Атлетик” Бильбаони енгди ва яна 1-ўринга кўтарилди
03:02
Иньеста ЕЧЛдаги тўртта ғалаба ҳақида: "Барса" Месси билан бирга кўпроқ ютиши керак эди
08:10