"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси коронавирус пандемиияси ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Кимдирнинг бу каби нарсани кўрган деб ўйламайман. Бизга пандемия вақти вақти билан юз бериши мумкинлиги борасида огоҳлантиришган эди, бироқ мен бу каби ишлар бўлиб кетишини тасаввур ҳам қилолмайман. Коронавирус бутун дунёга бундай катта таъсир ўтказади деб ўйламаган эдим.
Албатта, бундай ноаниқлик билан ишлаш ва яшаш осон эмас. Айниқса, бу каби вазият билан дуч келгандан кейин.
Биз қачон ишга қайтишимиз мумкинлиги устида ўйламоқдамиз. Футболчи учун муҳими унинг фақат майдонга тушиш ҳақида ўйлашидир", - дейди Месси.
Лионель Месси: Коронавирус дунёга бундай таъсир ўтказишини билмаган эдим
Ўқилган: 1989