Ўзбекистон футбол ассоциацияси тендер эълон қилади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Профессионал футбол лигаси байроғи остида ўтадиган учрашувларнинг реал вақт режими (интернет онлайн шакл) даги аудиовизуал ҳуқуқларини олиш учун транслятор ва телекоммуникацион компаниялар, шунингдек спорт ҳуқуқи соҳасидаги агентликлар ўртасида тендер эълон қилади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси ФИФA ҳамда ОФК нормалари асосида ўтказиладиган мусобақалар, учрашувлар ва бошқа тадбирларнинг ташкилотчиси сифатида аудиовизуал ҳуқуқларига бевосита эгалик қилади.

Тендерда иштирок этиш ниятида бўлган компаниялар 2020 йил 5 июнь куни (соат 18:00) га қадар расмий сўров юборишлари талаб этилади. Мурожаатлар marketing@ufa.uz электрон почта манзили орқали қабул қилинади.

Белгиланган муддат якунига етгач тендерда қатнашиш истагини билдирган барча компанияларга аудиовизуал ҳуқуқларнинг қай тартибда тақдим этилиши батафсил маълум қилинган расмий ҳужжатлар жўнатилади.

Ўқилган: 1394
ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртадан Тошкентда навбатдаги йиғинга киришади
17:20
Буюк Британияда яшовчи энг бой одамлари эълон қилинди. Алишер Усмонов топ-20 рўйхатда!
05:03
IFFHS талқинига кўра АПЛ дунёнинг энг яхши чемпионати
14:05