Андрей Канчельскис: Чемпионат июнь ойи ўрталарида тикланса керак

“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Андрей Канчельскис Rusfootball.info нашрига интервью бериб, суҳбат давомида ҳозирги коронавирус пандемияси шароитида мавсумни қандай тарзда қайта бошлаш борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Қуйида мазкур интервью эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

— Ўзбекистонда  икки ойдан буён карантиндамисиз?
— Ҳа, албатта. Мен ҳам, легионерлар ҳам ҳеч қаерга кетолмадик. Айни пайтда машғулотларни бошлаш учун расмий равишда рухсат берилишини кутяпмиз. Менимча, Ўзбекистонда июнь ойи ўрталарида чемпионат тикланса керак. Бу ерда касалланганлар сони камаймоқда. Аста-секин барчаси изга тушмоқда. Дўконлар, бозорлар очилмоқда. Шу боис, футбол ҳам қайтишига умид қилса бўлади. Албатта, ўйинлар мухлисларсиз ўтади.

— Россия чемпионати 21 июндан қайта тикланади. Табиийки, ўйинлар томошабинларсиз бўлган бўм  - бўш стадионларда ўтади. Сизнингча, бундай эпидемиологик ҳолатда ўйнаш қанчалик хавфли? Чунки футбол — контактли ўйин тури...
— Агар жамоа карантинда бўлса, клуб базасида яшаётган бўлсанг, ҳеч қаерга чиқмаётган бўлсанг, қандай қилиб касаллик тарқалиши мумкин? Бундай ҳолатда касаллик тарқалмайди. Жамоа аъзолари икки ҳафталик карантинда ўтиришса ва ҳеч қандай касаллик аниқланмаган бўлса, мавсумни қайта бошлаш мумкин. Бу борада ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман. Чемпионатни албатта охирига етказиб қўйиш керак.

- Сизнингча,  карантиндан сўнг, қайта тикланадиган  Россия чемпионатида жиддий ўзгаришлар кузатилиши мумкинми?
- Ушбу саволга жавоб бериш қийин. Чунки барча баҳслар томошабинларсиз ўтказилади. Кимдир ишқибозларга тўла бўлган стадионда ўйнашга кўниккан, қайсидир футболчининг эса бўш стадионда ўйини қовушади. Машғулотларда ўзини ижобий жиҳатдан кўрсата оладиган, лекин мухлислар олдида ўзини йўқотиб қўядиган ўйинчилар ҳам бор. Шундай экан, бундай вазиятда кимнингдир имконияти ошса, яна қайсидир футболчи бўш ўйингоҳда ўз имконияти даражасида тўп суролмаслиги мумкин.

Бу ерда барчаси ушбу қисқа муддат давомида бўлажак 8та тур ўйинларига жамоаларнинг баҳсларга қандай тайёргарлик кўришларига боғлиқ.

Манба: www.Rusfootball.info, pfcnavbahor.uz

Ўқилган: 1694
Андрей Канчельскис Навбаҳор Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Темурхўжа Абдухолиқов: Ҳозирча ҳаммаси ажойиб
02:22
ФИФA координатори Aндрей Вашкевич Ўзбекистонга ташриф буюрди
21:58
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бокуда 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
01:53