Осиё Олимпия Кенгаши раҳбариятида ўзгариш

Осиё Олимпия Кенгашининг (ООК) президенти шайх Аҳмад аль-Фахад ас-Сабах ташкилотнинг янги вице-президентини эълон қилди. Шайх Аҳмад ас-Сабаҳ ООКнинг Ижроия қўмитаси аъзолари ва қитъадаги 45 та Миллий Олимпия қўмиталарига фармойишдаги қуйидагиларни баён этган:

“Сизларга ООК Конституцияси қоидаларига мувофиқ Таиланд Миллий Олимпия қўмитасининг вице-президенти, Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари буюртмалар кичик қўмитасининг раиси Дато Сери Чайяпак Сириват зарур тарзда ООК вице-президенти этиб тайинланганлигини маълум қилиш мен учун ёқимлидир”.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда ООК Таиланднинг Бангкокда ва Чонбури шаҳарларида 6- Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларини (AIMAG) ўтказиш тўғрисида мезбонлар билан шартнома имзоланган ва бу Ўйинлар 2021 йил 21-30 майда бўлиб ўтиши белгиланган.

Дато Сери Чаяпак Сириват, шунингдек, Таиланд Хоккей ассоциясининг президенти ва Осиё хоккей федерациясининг вице-президентидир. Осиё хоккей федерацияси уни ООК вице-президенти этиб тайинланиши муносабати билан табриклади.

Ўқилган: 985
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Cowboy шармандали мағлубиятдан сўнг нима деди?
08:00
Юртимизда илк бор онлайн селекция дастури йўлга қўйилди
18:03
Муздек сувда ювиниш учун 5 сабаб
16:47