
"Интер" клуби "Барселона" ҳимоячиси Самюэль Умтитини мавсум якунланганидан кейин сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Милан клуби музокараларнинг якуний босқичидан олдин франциялик футболчининг "Интер"га трансфер борасида қизиқиш билдиришини истамоқда.
"Барселона" клуби ўз навбатида Умтитини "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес трансферига қўшишга тайёр. Унинг товон пули миқдори 111 млн еврони ташкил қилади.
Аввалроқ каталонияликлар Умтитини 50 млн еврога сота олмади, энди эса уни 30 млн еврога сотишга умид қилмоқда.
Ҳимоячининг ўзи эса фаолиятини Англида давом эттириш ниятида.