
Германия Бундеслигасининг 27-туридан ўрин олган "Бавария" ҳамда "Айнтрахт" Ф клублари ўртасидаги учрашув ниҳосига етди. Унда 5:2 ҳисоби қайд этилиб, мюнхенликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Майдон эгалари таркибида Роберт Левандовски бу сафар ҳам гол урди ва кетма-кет мана бешта ўйинки, рақиб дарвоасини ишғол қилиб келяпти. Бундан ташқари, Горетцка, Мюллер ва Дэвислар ҳам ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишди.
Меҳмонлар таркибида Хинтереггер иккита гол уриб, дубль қайд этган бўлса, 74-дақиқада унинг ўзи автоголм уаллифига ҳам айланди.
Шу тариқа, "Бавария" муҳим ғалабани қўлга киритди ва чемпионлик сари янаям яқинлашди.
Германия чемпионати, 27-тур
Бавария – Айнтрахт Ф 5:2 (2:0, 3:2)
Голлар: 1:0 – 17 Горетцка, 2:0 – 41 Мюллер, 3:0 – 46 Левандовски, 3:1 – 52 Хинтереггер, 3:2 – 55 Хинтереггер, 4:2 – 61 Дэвис, 5:2 – 74, автогол Хинтереггер.
Бавария – Нойер, Павар, Боатенг (Люка Эрнандес, 73), Алаба, Дэвис, Киммих (Кюизанс, 85), Горетцка, Коман (Зиркзее, 85), Мюллер, Перишич (Гнабри, 64), Левандовски.
Айнтрахт Ф – Трапп, Туре, Ильзанкер, Хинтереггер, Ндика (Чендлер, 46), Фернандес, Роде (Камада, 71), да Кошта (Дурм, 76), Гачинович (Соу, 71), Костич, Андре Силва (Дост, 76).
Огоҳлантиришлар: Хинтереггер (35).
*****
Эътиборингизга Горетцканинг голини ҳавола этамиз (Tas-IX):