Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси оммабоп совринли танлов ўтказмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси доирасида ҳамда 1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан 2020 йил 22 майдан 30 майга қадар “Биз спорт билан коронавирусни енгамиз” шиори остида, расмлар кўрик танлови бўлиб ўтади.

Кўрик танлов шартлари:

1. “Биз спорт билан коронавирусни енгамиз” мавзусида расм чизинг
2. Чизган расмингизни тeлeфонингиз орқали суратга олинг
3. Суратга олинган расмни Тошкeнт вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг @SPORTBILANYENGAMIZ тeлeграм манзилига юборинг

Эслатма:

Чизилган расмларнинг юқори қисмида “Биз спорт билан Корона вирусни енгамиз“ мавзуси, қуйи қисмида эса муаллифнинг исм, шарифи, яшаш манзили ва телефон рақами ёзилган болиши лозим.

Кўрик танлов иштирокчилари томонидан келган расмлар махсус ҳакамлар томонидан кўриб чиқилиб, баҳоланади ва юқори натижаларни қўлга киритган иштирокчилар Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Ўқилган: 290
Бошқа хабарлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ибрагимович тўхтамаяпти. У навбатдаги голини киритди
11:00
"Кристал Пэлас" Ходжсон борасида муҳим қарорга келди
17:51
Ойбек Рустамов: Барча ёшларни бугунги байрам билан табриклайман!
14:21