ОАВ: “Ньюкасл” Почеттино билан келишувга эришди

Англиянинг “Ньюкасл” клуби “Тоттенхэм” собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино билан келишувга эришган. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира хабар қилмоқда.

Унинг хабарига кўра, ингил клуби аргентиналик мутахассис билан музокаралар олиб бормоқда. Келаси мавсум у Стив Брюснинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Аввалроқ “Ньюкасл” тез орада Саудия Арабистони шаҳзодасига тегишли компания қўл остига ўтиши хабар қилинганди.

Ўқилган: 761
Маурисио Почеттино Ньюкасл

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Пеллегрини "МЮ"на қарши ўйин ҳақида: Агар VAR бўлганида биз ютган бўлардик
08:57
"Тоттенхэм" - "Эвертон": Таркиблар!
20:09
Игуаин Лондонга қайтиши мумкин
16:21