Юрген Клопп: Гвардиола – энг замонавий мураббий. Ўзимни жинси ва кўйлакда яхши ҳис қилмайман

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп нима сабабдан фақат спорт кийимида юришини айтиб ўтди.

"Мен ўйинчи эдим ва кейинги куни мураббийга айланганман. Менинг кийим алмаштирадиган жойимда мендан икки кун олдин ишлаган йигитнинг костюми ётган экан. У менга ҳатто мос ҳам келмаган. Мен фақат ўйинга диққатимни қаратганман.

Мен ҳеч қачон ўз кўринишим ҳақида ўйламаганман. Биламан, бу жуда ҳам чиройли эмас, чунки биз омма одамларимиз. Мен "Боруссия"га келганимда: "Мен ўзгарсам керак" деб ўйлагандим. Қайсидир муддат жинси ва кўйлак кийдим. Лекин ўзимни ноқулай ҳис қилдим.

Лекин буни ёмон кийиниш услуби дегани эмас. Ўйлашимча, энг замонавий услубга эга мураббий бу – Пеп Гвадиола. У костюм киймайди, фақат одатий буюмлар", - дейди Клопп онлайн конференцияда.

Ўқилган: 660
Англия чемпионати Ливерпуль Манчестер Сити Хосеп Гвардиола Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Агуэро: Мессининг термадаги ўйинини танқид қиладиганларни тушунмайман, ахир энг биринчи куюнадиган - у бўлса
12:25
Симеоне: Клоппнинг танқиди? Футбол боксга ўхшайди — қачон ҳужум қилишни билиш керак
15:50
Иньеста ЕЧЛдаги тўртта ғалаба ҳақида: "Барса" Месси билан бирга кўпроқ ютиши керак эди
08:10