Флик Нойер ҳақида: "Бавария"дагилар Мануэльнинг энг яхши дарвозабон эканлигини билади

"Бавария" клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Флик дарвозабон Мануэль Нойер билан келишувни узайтиргани ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Бавария" клубидагилар, Мануэльнинг – энг яхши дарвозабон эканлигини билишади. Унинг шартнома узайтирганидан биз жуда ҳам хурсандмиз. Бу келажак учун энг яхши белги.

Мен йигитлар билан доимий равишда мулоқот қиламан, бироқ якунда йигитлар ўз қарорлари учун жавобгар бўлади. Мен эса майдонда ҳаммаси тўғри ишлаётганини аниқ билишим керак. Бу ишнинг амалга ошганидан жуда ҳам хурсандман", - дейди Флик.

20 май куни "Бавария" клуби Мануэль Нойер билан 2023 йилгача келишувни узайтиргани борасида эълон қилган эди.

Ўқилган: 671
Бавария Германия чемпионати Мануэль Нойер Ханси Флик

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Бавария" – "Аугсбург": Таркиблар!
19:01
Санчо “Боруссия Д”ни тарк этишни истамоқда
15:12
"Бавария" мавсум охирида Почеттинони таклиф қилиши мумкин
10:26