Карантин дастурхони. Ҳасанали отадан иқтибослар (5-қисм)

... Гап атамада эмас. Заррача вирус такаббур одамийзот қанчалар ожизлигини, ҳаёти, ҳаёли қанчалар тубанлигини, ноақл, ношукр, номаъқул, нобудлигини ўзига кўрсатиб қўйди. Орифжон, оддийгина ҳабарлар билан озиқаланиб қолдик. Иссиққина ҳабарлардан. Фикр-мулоҳазага ундовчи  сўзни, маъноли сўзни тушунмай қўйдик, қадрламай қўйдик. Уни “фалсафа сўқиш” деймиз. Турган гап, хитой халқи харомни ҳалолдан ажратмай қўйгани учун бу офатга чалинди. 

Офатни оламга тарқатган Туризмга қандай баҳо берамиз. Фақат туризм орқасида кун кўрувчи давлатлар бор. Улар на зироатни, на тижоратни, на ҳунаротни билишади. Ҳозирги хунаротни саноат дейишади. Сайёхлар туфайли бойлик оқиб турган бўлса, меҳнат қилиб бир нима яратишнинг кимга кераги бор дейдилар улар. Туризм ер куррасини қамраб олган балога айланиб кетмадими? Туристлар балони Хитойдан олиб бутун дунёга тарқатиб юборишди.

*****

... Тўғри гап. Бошқа мақол келтираман. Йўл азоби-гўр азоби. Азоб кўрган одам ҳаётни қадрлайди. Бугунги туристлар йўл азобини билмайди. Бошқа томондан айтсам, сафарга чиқиш ҳар гал сал кам ҳижрат қаторида бўлиши керак. Эътиқод йўлига фидоийлик маъносида айтмоқдаман. Парвардигор яратган дунёни таниш, уни билиш иймонни мустаҳкамлайди. Бугунги туристлар қуриб кетмасин.

Бундай сафарга чиққанларнинг мусофир бўлиши қийин. Улар йўлда азоб чекармишми? Дунёни билиш, ўрганиш мақсади ҳам йўқ уларда. Бугун туризм тўқликка шўхлик бўлмоқда. Кеча турист Хитойга бориб чинқиртириб стресс пайтида сўйилган ит гўштини еб келган бўлса, бугун Бангокда тай массажини олади, эртага Парижга бориб бутикларни айланади.

*****

... Тизимни ҳозирча бир четга суриб турайлик. Ўша мажлисда анча журналистлар бўлган. Биронтаси воқеа тафсилотини ёзмаган. Ҳақиқатни яширишган. Мен узунқулоқ гаплардан ушбу хабарни топганман. Биронта журналист бу воқеа устида текширув олиб борганми?. Йўқ. Бизда журналист сафсатачи, қизиқчи, кўнгил ҳушловчи, ўхшаб қолса хабарчи бўлиши мумкину, асло тўртинчи қудрат эмас. Ой сайин, кун сайин  катта ўзгаришлар кутмоқда юрт ҳаётини. Бундай динамик даврда бугунги камчиликлар, нуқсонлар, қусурлар эртага кўчиши керак эмас. Ҳаётдан ўчиши керак. Ҳаёт кўзгусини журналист тутмаса, олдимизда ким тутади?

Оммавий  ажал  ҳавфи остида лаббай тақсирчиликка нима бор. Офат шоҳу-гадони тенг қилиб қўйди. Пандемия ҳар бир одамдан ўз вазифасини тезликда ва мукаммал, сидқидилдан бажаришини талаб қилмоқда. Тақсири ҳам ўз вазифасини бажарсин, бошқаси ҳам.

Ўқилган: 213
Мухлислар Ҳасанали ота

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртадан Тошкентда навбатдаги йиғинга киришади
17:20
Муҳсин Муҳаммадиев: Бундай вазиятлар бўлиб туради. Бу – футбол
05:34
Бахтиёр Ашурматов: Барча юртдошларимизни 2020 йил билан чин юракдан табриклайман!
13:31