Авваллари, ўйин вақтида футболчи жароҳат олса, жамоа камчилик бўлиб тўп суришар эди. Кейин эса футболчиларни алмаштириш қоидаси келиб чиқди.

Енди мураббийлар заҳира футболчиларидан тактикаларни ўзгартириб юбориш учун ҳам фойдалана бошлашди. Футбол тарихи шуни кўрсатадики, битта футболчи алмаштириш бутун бошли ўйин тақдирини ҳал қилиб юборган.

1.Уле-Гуннар Сульшер (“Манчестер Юнайтед”, 1999 йилги Чемпионлар Лигаси финали)

Сульшер “МЮ”га 1996 йилда келган эди. Дебют ўйинидаёқ заҳирадан майдонга тушиб, гол урганди. Кейинчалик бу қаҳрамонлигини яна ва яна такрорлайверди – озмас-кўпмас 29 марта. Лекин энг асосий голи 1999 йилги Чемпионлар Лигасида урилган эди. У “Бавария”га ҳал қилувчи голни уриб, ўйин тақдирини ҳал қилган эди.

2. Гарет Бэйл (“Реал Мадрид” 2018 йилги Чемпионлар Лигаси финали)

Гарет Бэйл Чемпионлар Лигаси финалида асосий таркибда тушмаганидан жаҳли чиққан эди. 61 дақиқада майдонга тушаётган пайтда ҳисоб 1:1 эди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, уэлслик футболчи жуда чиройли голи билан мадридликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Кейин эса “Реал”га Чемпионлар Лигаси совринини кафолатлайдиган учинчи гол ҳам Бэйл номига ёзилди.

3. Жулиано Беллетти (“Барселона”, 2006 йилги Чемпионлар Лигаси финали)

2006 йилги Чемпионлар Лигаси финали. Ҳисоб 1:1. Ўз тарихидаги тўртинчи соврин учун ҳаракат қилаётган “Арсенал” борган сари каталонияликлар дарвозасига ҳужумларни кучайтираётган эди. 71 дақиқада Олегер ўрнига майдонга Жулиано Беллетти тушди. У “Барса”ни олдинга олиб чиқди. Кейин эса Самюэль Этo’о ҳисобни янада оширди.

4. Жоржиньо Вейналдум (“Ливерпуль”, 2018/2019 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси ярим финали)

“Барселона”га қарши ярим финал ўйинида Юрген Клопп ҳаммасини тўғри бажарди. Энг асосийси – Эндрю Робертсонни Вейналдумга алмаштиргани бўлди. Айнан голландиялик футболчи дубл қайд этади ва каталонияликларни турнирдан чиқариб юборади.

Натижа 4:0. Еврокубоклар тарихидаги энг яхши камбеклардан бири. Ўша ўйинда Жоржиньо Вейналдум катализатор вазифасини бажарган эди.

5. Эдер (Португалия, Евро-2016 финали)

Супералмаштиришлар фақатгина Чемпионлар Лигасида амалга оширилмайди. Евро-2016 да Португалиядан ҳеч ким бирор нарса кутмаган эди. Ҳаттоки, жамоа юлдузи Криштиану Роналду финалда жароҳат олиб, ўйин қаҳрамонига айлана олмади. Шу пайтда катта саҳнага кўпчилик учун нотаниш бўлган Эдер чиқди. 109 дақиқада у томонидан урилган гол Эдерни миллат қаҳрамонига айлантириб юборди. Албатта, Эдер бунга ҳақли эди.

6. 

Давоми бу ерда