
Германия Бундеслигасининг 26-тур учрашувларига бугун старт берилади. Жума кунига фақат битта ўйин белгиланган. Соат 23.30 да "Герта" ҳамда "Унион" клублари ўзаро кураш олиб боришади.
Қолган баҳслар эртага ва индинга ўтказилади.
Жумладан, унда Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси сафарда "Вольфсбург" меҳмони бўлади. "Майнц" эса, ўзида "РБ Лейпциг"ни кутиб олади.
Чемпионликка асосий даъвогар "Бавария" клуби ўзида "Айнтрахт"га мезбонлик қилади.
Хабарингиз бор, барча ўйинлар мухисарсиз бўм-бўш стадионларда бўлиб ўтади.
Ушбу тур анонси билан танишинг:
22.05.2020 23:30 Герта – Унион
23.05.2020 18:30 Боруссия М – Байер
23.05.2020 18:30 Вольфсбург – Боруссия Д
23.05.2020 18:30 Фрайбург – Вердер
23.05.2020 18:30 Падерборн 07 – Хоффенхайм
23.05.2020 21:30 Бавария – Айнтрахт Ф
24.05.2020 18:30 Шальке-04 – Аугсбург
24.05.2020 20:30 Майнц – РБ Лейпциг
24.05.2020 21:00 Кёльн – Фортуна.