Жадвал бўйича анъанавий онлайн-машғулот!

Кеча Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Спорт курашлари ассоциацияси мураббийлари ва спортчилари билан биргаликда онлайн-машғулот ўтказдилар. Эркин кураш бўйича миллий терма жамоа катта мураббийи Aбдурауф Базарбоев, шунингдек, эркин кураш бўйича хорижлик маслаҳатчи-мураббий Aрсен Ахмедов жисмоний формани сақлаш учун бир қатор машқларни бажаришга муваффақ бўлишди, буни эса спортчиларимиз мамнуният билан такрорлашди.

Aнъанага кўра фаол жисмоний чигалёздидан сўнг, ушбу онлайн-сессия иштирокчилари бир-бирлари билан фикр алмашиш имкониятига эга бўлишди, машғулотни Миллий олимпия қўмитаси президенти Р.М. Шаабдурахмонов спортчиларга миннатдорчилик сўзлари билар якунлади ва МОҚ юртимиз спортчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Трансляция сўнггида у барча мураббий ва спортчиларга тинимсиз меҳнатлари ва умумий ишдаги фидойилиги учун миннатдорчилик билдирди.

Ўқилган: 1219
UFF.uz Спорт Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг кечаги машғулоти қандай ўтди?
07:38
"Пахтакор" - "Машъал": Превью
16:49
Футзал. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистоннинг EREM клубини мағлуб этди
14:44