Беш ташаббус амалда

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши – ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга қаратилган. Бу борада Хоразм вилоятида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, бугунги кунда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси саъй-ҳаракатлари билан воҳадаги таъмирга муҳтож бир қанча спорт объектларини мукаммал таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Эзгу ишлар бардавом бўлади деганидек, ушбу хайрли ишга янгиариқликлар ҳам қўшилди.

Янгиариқ тумани БЎСМ тасарруфидаги сунъий қопламали майдон, томошабинлар учун мўлжалланган трибуна, кийиниш, тиббиёт ва бошқа хизмат кўрсатиш хоналари мукаммал таъмирланади. Шунингдек, ҳудудда жамоавий спорт турлари учун бир нечта майдонча барпо этиш режалаштирилган.

Таъмирлаш ишлари “Elementar Asr qurilish” МЧЖ бунёдкорлари томонидан амалга оширилмоқда. Жамият раҳбари Р.Матчановнинг билдиришича, спорт объекти узоғи билан бир ярим ой ичида фойдаланишга топширилади. Табиийки, бу Президентимиз ташаббусида таъкидланганидек, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенгроқ жалб этиш, бунинг баробарида спорт иншоотидан унумли ва мақсадли фойдаланиш имконини яратади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Ўқилган: 1303
Бошқа хабарлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Андрей Шипилов: Бугунги ўйинимиздан кўнглим тўлмади
10:44
“Қўқон-1912” жамоаси футболчилари болажонларни янги йил байрами билан табриклашди
11:02
Ўзбекистон футбол ассоциацияси тендер эълон қилади
16:14