Хави - "Барселона"га: Мане ва Обамеянгларни сотиб олманглар, улар сизни "ўлдиришади"

"Барселона" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Хави каталонияликларнинг "Ливерпуль" ва "Арсенал" ҳужумчилари Садио Мане ва Пьер-Эмерик Обамеянгларни сотиб олиш ҳақидаги қарорларига қарши баёнот берди.

"Мане ва Обамеянглар майдондаги очиқ ҳудудда сизларни "ўлдиради". "Барса"га ёпиқ ҳудудларда ўйнаб, ҳал қилувчи вазифани бажарадиган - гол урадиган футболчилар керак.

Мен "Барселона"га тезда мослашиб кетадиган ҳужумчиларни назарда тутяпман, ҳозир уларни топиш амри маҳол. Масалан, Это’о ва Луис Суаресдек футболчилар керак.

Неймар? У айни пайтда дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири. Умид қиламан, у ортга қайтади. Шунда жамоага кўпроқ фойда бера оларди", - дейди Хави.

Ўқилган: 4003
Барселона Пьер-Эмерик Обамеянг Садио Мане Хави

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Англия Лига кубоги 1/4 финал. "Эвертон" – "Манчестер Юнайтед" 0:2
06:48
Испания чемпионати, 29-тур. "Барселона" – "Вальядолид" 1:0
07:47
Месси Неймарга биргаликда "Ман Сити"га ўтишни таклиф қилди
07:24