
Германия Бундеслигасининг 26-туридан ўрин олган "Унион" Берлин ҳамда "Бавария" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.
Унда 0:2 ҳисоби қайд этилиб, мюнхенликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, 40-дақиқада Роберт Левандовски пенальтидан ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда, анироғи 80-дақиқада Павар меҳмонларнинг иккинчи голини урди.
Мухлисларсиз ўтган ўйинда "Бавария" мазкур ҳисобни сақлаб қолди ва навбатдаги уч очкони қўлга киритди.
Левандовскининг бу мавсумдаги голлари сони бўлса, 40 тага етди.
Германия чемпионати, 26-тур
Унион Берлин – Бавария 0:2
Голлар: 0:1 – 40, пенальти Левандовски, 0:2 – 80 Павар.
Унион Берлин – Гикевич, Триммель, Суботич, Хюбнер, Ленц, Премель (Кроос, 85), Андрих (Гентнер, 71), Бюльтер (Рюэрсон, 85), Шлоттербек, Уджа (Андерссон, 71), Ингвартсен (Меес, 81).
Бавария – Нойер, Алаба, Боатенг, Павар, Киммих, Гнабри (Перишич, 85), Дэвис, Горетцка (Коман, 71), Алькантара, Левандовски, Мюллер.
Огоҳлантиришлар: Ленц (12), Дэвис (36), Шлоттербек (51).