Атлетлар комиссиясининг сайлови келаси йилга қолдирилди

Коронавирус хавфи сабаб йирик спорт мусобақалари қатори мазкур соҳадаги катта сайловлар ҳам 1 йилга қолдирилмоқда. Хусусан, Токио Олимпиадаси арафасида Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) Атлетлар комиссияси янги аъзолари учун сайлов бўлиб ўтиши ҳам режалаштирилган эди.

Бироқ ХОҚ Ижроия қўмитаси мазкур сайловни келаси йилга қолдирди. Илгари сайловни онлайн тарзда ўтказиш масаласи ҳам кўрилган бўлса-да, якунда барчаси бошқача хотима топди.

ХОҚ Атлетлар комиссияси 6 йил муддатга бир нечта жаҳон спорти афсоналаридан ташкил топган кичик гуруҳ бўлиб, унинг вазифаси ХОҚ ва жамоатчилик олдида спортчилар манфаатини ҳимоя қилишдан иборат бўлади. Эслатиб ўтамиз, янги сайлов учун кўрсатилган номзодлар орасида ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитинанинг ҳам номи келтириб ўтилган.

Ўқилган: 918
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Руслан Нурудинов янги жаҳон рекордини ўрнатди
07:19
Токио-2020 Олимпиадаси стартига 100 кун қолди!
03:48
Токиодаги Олимпиаданинг очилиш ва ёпилиш маросимлари соддалаштирилади
20:41