Футбол қайтди! "Боруссия" Дортмундда "Шальке" дарвозасига жавобсиз тўртта гол урди

Германия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган "Боруссия" Д ҳамда "Шальке" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 4:0 ҳисоби қайд этилиб, дортмундликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, Холланд 29-дақиқада ҳисобни очди. Кейин Геррейру 45-дақиқада жамоасининг иккинчи голни урди.

48-дақиқада тиниб-тинчимас Торган Азар учинчи голни киритди. Ниҳоят, 63-дақиқада Геррейру иккинчи голини уриб, дубль қайд этди.

Шу тариқа майдон эгалари 3 очкога эга бўлишди.

Германия чемпионати, 26-тур
Боруссия Д – Шальке 4:0
Голлар: 1:0 – 29 Холанд, 2:0 – 45 Геррейру, 3:0 – 48 Азар, 4:0 – 63 Геррейру.
Боруссия Д – Бюрки, Пишчек, Хуммельс, Аканджи, Хакими, Дилэйни (Балерди, 68), Геррейру (Шмельцер, 87), Брандт, Дауд (Гетце, 87), Азар (Санчо, 79), Холанд.
Шальке – Шуберт, Сане, Настасич, Кенни (Беккер, 87), Очипка, Харит, Калиджури (Миранда, 76), Сердар (Шопф, 74), Маккенни, Раман (Матондо, 46), Тодибо (Бургшталлер, 46).
Огоҳлантиришлар: Сане (49), Дилэйни (53), Пишчек (73), Матондо (86).

Ўқилган: 2903
Боруссия Д Германия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Манчестер Сити" сафарда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнади
20:15
“Бавария” – Германия чемпиони!
03:02
"Бавария" ўзида "Боруссия М"ни мағлуб этди
23:37