Лионель Месси: Агар "Барса" танаффусдан олдинги ўйинини намойиш қилса, ЕЧЛни юта олмайди. Сетьен мени нотўғри тушунди

"Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси жамоасининг ЕЧЛда ушбу мавсумдаги имкониятлари ҳақида фикр билдириб ўтди.

Мавсум тўхтатилганидан олдин аргентиналик футболчи интервюда "Барса" ўзида бор имкониятлари билан ЕЧЛда ғолиб бўлмаслигини айтган эди.

Бош мураббий Кике Сетьен эса кейинроқ жамоасининг ушбу мусобақадаги имкониятларини юқори бахолаган.

"Танаффус бизга фойдали бўлиши мумкин, лекин олдин мусобақаларнинг қайта бошланишини кутайлик. У ерда эса қандай формада ва қанчалик узоқ боришимизни кўрамиз.

Менинг фикримга кўра, мураббий менинг гапларимни тушунмади. Ёки унга менинг гапларим бошқача етказилган.

Мен мавсум тўхташидан олдинги иккита учрашувда намойиш қилган ўйинимизни кўрсатсак, ЕЧЛда аниқ ғалаба қозонмаймиз демоқч бўлганман.

Менда бизнинг жамоадаги футболчиларга ҳеч қандай шубҳа бўлмаган ва барча мусобақаларда ғолиб бўлиш учун кучимизга ҳам шубҳам йўқ. Лекин биз ўша ўйинимизни намойиш этмаслигимиз лозим.

Ҳаммада ўз фикри бўлади ва ҳар бир фикрни ҳурмат қилиш керак", - дейди Месси.

Ўқилган: 4214
Барселона Европа Чемпионлар лигаси Кике Сетьен Лионель Месси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ван дер Сар "Аякс" футболчиларини қандай руҳлантиргани ҳақида айтиб ўтди
00:12
"Тоттенхэм" клуби уч нафар мухлисига ЕЧЛ финалига киришни таъқиқлади
04:40
"Наполи" - "Барселона" ўйинига ҳакамлар тайинланди
18:22