![](/media/article-img/2020/05/15/uff-uz-2860.jpg)
Футбол бўйича Россия миллий чемпионати - РПЛ мусобақаси шу йилнинг 21 июнидан бошлаб давом эттириладиган бўлди.
Бугун унга расман рухсат берилди.
Жамоалар бештагача захирадан футболчиларни алмаштириш ҳуқуқига эга бўлдилар. Қуйи лига мусобақалари - Олимп-ФНЛ ва Олимп-ПФЛ бўлса муддатидан аввал тўхталадиган ва тугатиладиган бўлди. Улар давом этмайди.
Россия кубоги эса 21 июндан давом эттирилади. Ўйин бўладиган жойлар эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб танланади.