Лерой Сане трансфери очиқлигича қолмоқда. "Бавария" 40 млн евро беряпти, "Сити" 50 млн сўраяпти

"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Лерой Саненинг "Бавария"га ўтиши сўроқ остида қолмоқда.

Мюнхенликлар футболчи билан аллақачон беш йиллик оғзаки келишувга эришиб бўлганлар.

Аммо, "Манчестер Сити" билан ҳали келишув амалга ошмаяпти. Германия клуби Сане учун 40 миллион евро беришга тайёрлигини маълум қилган, лекин "Сити" 50 млн евро талаб қиляпти.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли Германия терма жамоаси футболчиси деярли бутун мавсумни жароҳати туфайли ўтказиб юборганди.

Ўқилган: 844
Бавария Лерой Сане Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Италия чемпионати, 27-тур. Кечаги натижалар: "Рома"да ғалаба, "Интер"да дуранг, "Лацио" ютқазди
06:11
Роналду "Ювентус" базасига якка тартибда шуғулланиш учун 4 соат олдин келди
07:37
Карло Анчелотти: Клопп мукаммал машина қуришга эришди
07:12