Хонқа туманидаги спорт мажмуаси замонавий кўринишга келтирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ва аҳамиятли ташаббус изчиллик билан ҳаётга тадбиқ қилинмоқда. Бунинг самараси, мамлакатимизда ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенгроқ жалб этиш, спорт иншоотлари қувватини ошириш, ундан унумли ва мақсадли фойдаланиш йўлида ислоҳотлар амалга оширилаётир.

Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев Хоразм вилоятига ташрифи чоғида бу борада воҳада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишган эди. Ўрганишлар якунига кўра, мутасаддиларга келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан фойдали маслаҳат ва тавсияларини, мавжуд спорт иншоотларининг инфратузилмасини яхшилаш, айримларини мукаммал таъмирлаш бўйича тегишли топшириқлар берганди.

Айни дамда, вилоятда вазир кўрсатмасига асосан ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Чунончи, Хонқа туманидаги БЎСМнинг II-ТИП лойиҳа асосида қад ростлаган спорт мажмуасини мукаммал таъмирлаш ишлари қизғин паллага кирган. Ўз навбатида “Хива Жайҳун қурилиш” масъулияти чекланган жамиятининг қўли гул ишчилари фаоллик кўрсатиб, спорт мажмуасини ҳавас қилса арзигулик даражага етказишаётир.

Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Артик Палвонов таъмирлаш ишлари билан танишиш мақсадида у ерга ташриф буюрди, мажмуанинг таъмирланаётган хоналарини, стадион ва спорт залини кўздан кечирди. Ўз навбатида масъуллар билан учрашиб, ўзининг таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Ишончимиз комилки, мазкур спорт мажмуаси тез орада кўзни қувнатадиган, мафтункор даражага келтирилади ва ёшларнинг яна севимли масканига айланади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Ўқилган: 1323
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Лозаннада учинчи ўсмирлар қишки Олимпиадаси якунланди
11:03
Содиқ Сафоев: Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма олиш олдимиздаги асосий вазифа
13:33
Миразизбек Мирзаҳалилов делегациямизнинг йигирманчи йўлланмасига муаллифлик қилди
10:16