Эрлинг Холанд "Реал"га ўтиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд Мадриднинг "Реал" жамоасига ўтиши ҳақидаги хабарларга жавоб қайтарди.

Эслатиб ўтамиз, "Қироллик клуб" навбатдаги трансфер мавсумидаёқ норвегиялик иқтидор эгасини сотиб олишга уриниб кўради.

"Мен ҳозирда ҳал хил миш-мишларга эмас, ўз ўйинимга эътиборимни қаратяпман. Чунки буни кўпроқ яхши кўраман. Ҳа, мен "Боруссия"да мавсумни ёмон бошламадим.

Аммо, бундан буёғига ўсишни истайман. Яхши формамни сақлаб қолиш учун майда жиҳатларга ҳам эътиборни қаратмоқчиман", - дейди Холанд.

Хабарингиз бор, Эрлинг 20 млн евро эвазига "Ред Булл Зальцбург"дан Германия жамоасига бориб қўшилганди. Энди бўлса унинг нархи камида 3-4 бараварига ошиб кетган.

Ўқилган: 2477
Боруссия Д Реал Мадрид Эрлинг Холанд

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Италия чемпионати, 3-тур. "Лацио" – "Интер" 1:1
20:35
Агуэро "Интер"га кетяпти, уни Шкриньяр билан алмаштиришмоқчи
12:54
"Падерборн" – "Боруссия" Д 1:6. Санчодан хет-трик!
07:45