Протеинлар оқсилларнинг муқобил номидир. Улар танадаги асосий қурилиш материали ҳисобланади. Чунки ҳужайралар ўсишига, янгиланишига таъсир қилади, метаболизмни оптималлаштиради, чидамлиликни оширади ва мушаклар ўсишига ёрдам беради. Aммо оқсиллар етишмаслиги вазн ортишига, шунингдек тери ва сочлар ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Кўп ҳолларда, бундай оқсиллар фақат жисмоний формасини сақлаб қолиш учун спортчиларга мос келади. Бироқ, улар спортга мутлақо алоқаси бўлмаганлар учун фойдали бўлиши мумкин. Мисол учун, агар мақсадингиз орзуингиздаги фигурани яратиш бўлса, ихтисослашган дўконларда сотилаётган L-карнитинли протеинли таомлар, печенье ва ичимликлар сиз учун. Агар хоҳласангиз, уйда мустақил оқсилли коктейл тайёрлашингиз мумкин.
Вазнни камайтириш учун диетолог мутахассислар одатдаги овқатни кунига икки марта протеинли ичимлик билан алмаштиришни маслаҳат беришади. Уни истеъмол қилгандан сўнг одам узоқ вақт давомида очликни ҳис қилмайди ва танаси озуқа моддалари етишмаслигидан азият чекмайди. Aйниқса, бундай парҳез офисда ишлайдиган ва тўлиқ овқатланиш имконига эга бўлмаганлар учун қулайдир. Ичимлик етарли қувват зарядини ва мукаммал ишлашни таъминлайди.
Сиз оқсил қўшимчасини икки босқичда қабул қилишингиз керак: нонушта қилишдан олдин ва кечқурун машғулотдан кейин. Протеин коктейллари паст калорияга эга. Чунки улар сувда эрийдиган табиий оқсиллардан олинган экстрактга асосланади. Уларн ётишдан олдин ичишингиз ҳам мумкин.
Бундай ҳолда, ортиқча оқсил билан танага зарар бермаслик учун диетолог билан маслаҳатлашган маъқул. У сиз учун оқсил аралашмасининг мақбул турини танлайди. Бундан ташқари, улар бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан яхши бирлашади.
Нима учун протеинли коктейллар зарур?
Ўқилган: 1238