Симеоне: Клоппнинг танқиди? Футбол боксга ўхшайди — қачон ҳужум қилишни билиш керак

Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне яна бир марта "Ливерпуль" устози Юрген Клоппнинг танқидларига жавоб қайтарди.

Эслатиб ўтамиз, Клопп "Атлетико"нинг Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финалидаги ўйин услубини танқид қилганди. Ўшанда мадридликлар инглизларни қўшимча бўлимларда 3:2 ҳисоби енгиб, мусобақадан чиқариб юборишган.

"Биз ўзимизнинг устун жиҳатларни яхши биламиз. Футбол худди боксга ўхшайди - қачон ҳужумга ўтишни билиш керак.

Қудратли "Ливерпуль"га қаердан зарба беришни билардик.

Улар бизга омад келганини айтишади. 2:0 бўла туриб учта гол уриш бу ҳам омадмикан? Менимча, ўйинлар бутунлигича баҳоланиши лозим, маълум бир вазиятга қараб эмас", - дейди Симеоне.

Ўқилган: 3867
Атлетико М Диего Симеоне Европа Чемпионлар лигаси Ливерпуль Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Клопп чемпионлик ҳақида: Ўзимни ҳеч қачон Далглиш ва Шенкли билан таққосламаган бўлар эдим
04:47
"МЮ" Фати учун 100 млн евро таклиф қилган. "Барселона" рад жавобини берган
08:47
“Тоттенхэм” Сон Хин Мин билан шартномаси узайтирмоқчи
17:35