
Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне яна бир марта "Ливерпуль" устози Юрген Клоппнинг танқидларига жавоб қайтарди.
Эслатиб ўтамиз, Клопп "Атлетико"нинг Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финалидаги ўйин услубини танқид қилганди. Ўшанда мадридликлар инглизларни қўшимча бўлимларда 3:2 ҳисоби енгиб, мусобақадан чиқариб юборишган.
"Биз ўзимизнинг устун жиҳатларни яхши биламиз. Футбол худди боксга ўхшайди - қачон ҳужумга ўтишни билиш керак.
Қудратли "Ливерпуль"га қаердан зарба беришни билардик.
Улар бизга омад келганини айтишади. 2:0 бўла туриб учта гол уриш бу ҳам омадмикан? Менимча, ўйинлар бутунлигича баҳоланиши лозим, маълум бир вазиятга қараб эмас", - дейди Симеоне.