"Манчестер Юнайтед" Игалонинг ижарасини узайтирмоқчи. "Шанхай Шеньхуа" бунга рози эмас

Ҳужумчи Одион Игалонинг келажаги номаълумлигича қолмоқда.

"Шанхай Шеньхуа" клуби июль ойида нигериялик футболчининг "Манчестер Юнайтед" сафидан қайтишини кутмоқда. Футболчи Англияда ижара асосида тўп сураётган эди.

"Манчестер Юнайтед" клуби Игалонинг ижарасини ҳали тақдири номаълум бўлиб турган ушбу мавсум якунига қадар узайтириш истагида.

Айни пайтда "Шанхай Шеньхуа" клуби футболчига "Манчестер Юнайтед"да фақатгина бир шарт билан қолишига рухсат беради. Англияликлар Хитой клубидан футболчини 20 млн фунт эвазига сотиб олиши лозим.

Игало билан "Ньюкасл" клуби ҳам қизиқмоқда, аммо бунинг учун Саудия Арабистонидан инверсторлар ўз пулларини клубга киритишлари лозим бўлади.

"МЮ"да ўтган 8 та ўйинда Одион Игало 4 та гол ва 1 та голли узатмани аалга оширган, фақатгина 4та баҳсда ўзини намойиш эта олмаган.

Ўқилган: 567
Манчестер Юнайтед Одион Игало Трансферлар Шанхай Шенхуа

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Реал” Мбаппе билан боғлиқ вазиятни кузатмоқда
18:13
Ла Лига клубларининг ушбу ёзги трансфер мавсумидаги топ-3 хариди
12:19
Англиянинг икки клуби “Гамбург” футболчисига қизиқмоқда
19:45