
Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг қачонлардир Мадриднинг "Реал" жамоасига ўтиши ҳақида гапириб ўтди.
"Реал" - менинг қалбимдаги клубдир. Мен бобомга ваъда бирганман - бир кун келиб "Реал" аъзоси бўламан, деб.
Умид қиламан, бу иш амалга ошади", - дейди Обамеянг.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал матбуотда "Реал" ушбу габонлик футболчини сотиб олиш учун "Арсенал"га таклиф юборгани ҳақида айтилганди.