Андрей Канчельскис: Ўзбек халқи ғалабага муносиб ҳисса қўшган

9 май – Хотира ва қадрлаш куни, шунингдек,  II жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллик байрами.

Ушбу айём муносабати билан “Навбаҳор”нинг россиялик бош мураббийи Андрей Антанасович Канчельскис юртимиздаги уруш ҳамда меҳнат фахрийларини табриклади. Қуйида унинг табригини эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Бугунги Хотира ва қадрлаш куни, шунингдек, фашизм устидан қозонилган буюк ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан, барча ўзбекистонлик уруш ҳамда меҳнат фахрийларини табриклайман.

Уруш йилларида ўзбек халқи мардлик намунасини намойиш этиб, жанггоҳларда кўплаб ўзбекистонликлар мардонавор жанг қилишгани, уларнинг кўпчилиги шундай тинч, дориломон кунларга етиб келишимиз учун ўз жонларини фидо қилишганини китобларда ўқиб, фильмларда кўрганмиз.

Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг хотиралари қалбимизда абадий сақланади ва уларнинг жасоратлари унутилмайди.

Уруш бўлаётган шаҳарлардан Ўзбекистонга эвакуация қилинган кўплаб оилалар ҳамда  болаларга ўзбекистонликлар бошпана беришгани, уруш сабабли, етим қолган болаларни фарзанд қилиб, боқиб олишгани, фронт ортида ҳам ўзбекистонликларнинг самарали меҳнат қилишгани тарихдан маълум.

Умуман олганда, ўзбек халқи жаҳонни фашизм балосидан халос этишга, буюк ғалабага ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.

Фурсатдан фойдаланиб, айни пайтда ҳаёт бўлган II жаҳон уруши қатнашчилари, шунингдек, фронт ортида меҳнат қилган фахрийларга узоқ умр, соғлиқ-саломатлик тилаб қоламан.

Бахтимизга уруш ҳамда меҳнат фахрийлари ҳамиша соғ бўлишсин!

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.       

Ўқилган: 1240
Андрей Канчельскис Навбаҳор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Бунёдкор” – “Машъал” ўйини “Жар” стадионида бўлиб ўтади
18:32
"Пахтакор"да футбол зилзила куни ҳам тўхтамаган
02:05
Назорат ўйини. "Машъал" – "Шўртан" 0:0
10:07