Фабио Каннаваро: Месси – топ ўйинчи, бироқ Марадона – энг зўри

Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Фабио Каннаваро Аргентина термаси футболчиси Диего Марадони билан "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессини таққослади.

"Мен Мессига катта ҳурмат билан муносабат билдираман. Янги авлод учун у дунёнинг энг яхши ўйинчиси саналади.

Бироқ Марадон – бошқача ўйинчи, шунинг учун ҳам ўша вақтларда футбол бошқача бўлган. Уни тез-тез уришарди, аммо у доимо ҳаммасини назорат қилган ва қаттиқ футболчи бўлган.

Месси – топ ўйинчи, бироқ Марадона – бошқа оламдан келган. Мен ҳеч қачон уни бошқа ўйинчилар билан таққосламайман.

Менга Пеленинг ўйинларини кўриш насиб этмаган, бироқ мен етти йил давомида Марадонанинг ҳар бир ўйинини кузатганман. У шунчаки энг яхши ўйинчи эмас, у ҳақиқий энг яхши футболчи", - дейди Каннаваро.

Ўқилган: 384
Гуанчжоу Эвергранд Диего Марадона Лионель Месси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Рекордчи Дани Алвес фаолиятидаги 40-совринга эга чиқди
13:54
"Тарихда шу кун" лойиҳаси. 2003 йилни худди шу куни Луиш Фигунинг урган голи эсингиздами?
21:45
Зиданнинг акаси ҳаётдан кўз юмди
22:13