Ханчжоу-2022 ташкилий қўмитаси Осиё Олимпия Кенгашига 30000 ниқоб ҳайрия қилди

Осиё Олимпия Кенгаши (ООК) Ханчжоуда (Хитой) бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари ташкилий қўмитасидан COVID-19 тарқалишига қарши курашиш учун 30000 та тиббиёт ниқобини қабул қилиб олди.

ООК ниқобларни Қувайтдаги ходимлари, шунингдек спорт ҳамжамиятига тарқатади. Қолган ниқоблар Қувайт Соғлиқни сақлаш вазирлигига, беморларни юқумли касалликдан даволаётган бошқа тиббиёт ходимларига берилади. ООКнинг Бош директори Хусайн ал-Мусаллам Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ташкилий қўмитасига ҳозирги оғир шароитда ООКни қўллаб-қувватлаганлари ҳамда саҳийликлари учун миннатдорчилигини билдирган.

– Бу ажойиб дўстона туҳфа учун раҳмат, – деб ёзган ўз мактубида Хусайн ал-Мусаллам. – 30000 ниқобнинг ҳайрия қилиниши бизнинг ташкилотларимиз, шунингдек Хитой ва Қувайт халқлари ўртасидаги бирдамлик руҳини англатади. Биз бу ниқоблар COVID-19 нинг тарқалиши билан курашда Қувайтдаги спорт ҳамжамияти ва тиббиёт хизматларида энг яхши тарзда ишлатилишига ҳаракат қиламиз.

Мен Ханчжоудаги Осиё ўйинларининг расмий шиори ҳақиқатан ҳам бизнинг алоҳида муносабатларимиз ва юракдан юракка ўтадиган дўстликни ифода этишига ишончими комил.

Жаноб Хусайн ал-Мусаллам ООК яқин орада Хитой шарқидаги Чжэцзян провинциясининг Ханчжоу шаҳрига бориши ва 2022 йил 10-23 сентябрда бўлиб ўтадиган 19-Осиё ўйинларини режалаштириш ва бу режаларни амалга ошириш бўйича биргаликдаги ишларини бошлашига умид қилаётганлигини ҳам билдирди.

Ўқилган: 1534
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Таэквондочиларимиз Россия очиқ чемпионатини саккизта медаль билан якунлашди
13:29
Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари қай тартибда машғулотларни бошлайди?
19:33
Олимпия ўйинлари тарихидан қизиқарли фактлар
08:44