Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан жабр чеккан спорт иншоотларига ёрдам кўрсатиш учун махсус ҳисоб рақами очилди

Жорий йилнинг 27 апрель куни Туркманистон Республикаси орқали Бухоро ва Навоий вилоятларига кириб келган кучли шамол ва ёмғир ҳамда 1 май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида юз берган фалокат натижасида ҳудудларда жойлашган жисмоний тарбия ва спорт обьектларига ҳам жиддий зарар етди. Ушбу талофатлар оқибатини бартараф этиш учун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан қўшимча ҳомийлик ва инсонпарварлик ёрдамини жалб қилиш мақсадида қуйидаги махсус ҳисоб рақами очилганлигини маълум қиламиз:

8600 3808 7580 8647 GUP SPORT OBYEKTLARI

Жойларда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, ёш ва иқтидорли спортчиларни кашф этишда ўз ҳиссасини қўшиш истагини билдирган юртдошларимиз ушбу махсус ҳисоб рақамига маблағ ўтказиш йўли билан инсонпарварлик ёрдами кўрсатишлари мумкин.

Азиз юртдошлар, бугунги моҳи Рамазон кунларида барчамиз бирлашайлик! Табиий офатлар натижасида жабр чеккан ҳудудларни ёлғизлатиб қўймайлик!

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Ўқилган: 1100
Бошқа хабарлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Хабиб Нурмагомедов: Менга футбол ММА дан ҳам кўпроқ ёқади
09:40
"Навбаҳор": Туркиядаги илк баҳсда ғалаба
13:39
Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги йиғинига 25 нафар футболчи чақирув олди
22:34