
Англия профессионал футболчилар уюшмаси (PFA) раҳбари Гордон Тэйлорнинг айтишича, давом этиши кутилаётган мавсумда Премьер-лига ўйинларининг вақти 90 дақиқадан камайтирилиши мумкин экан.
"Биз келажакни кўра олмаймиз, аммо айрим енгиллик берадиган вариантларни кўриб чиқяпмиз. Масалан, захиралар сонини кўпайтирмоқчимиз.
Ҳар бир тайм 45 дақиқа эмас, ундан камроқ бўлади. Бундан ташқари, ўйинларни нейтрал стадионларга кўчириш имкони ҳам бор.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам софлик ва тўғри-сўзликни сақлаб қолишимиз лозим.
Шуниси аниқки, энди мавсумнинг қолган қисмини хавфсиз жойда ўйнаб тугатишимиз мумкин", - дейди Тэйлор.