Узоқ масофа: марафон ҳақида барча нарсалар

Марафон югуриши енгил атлетикадаги энг қийин йўналишлардан бири ҳисобланади. Яна-чи! Унинг узунлиги 42 километр 195 метрни ташкил этади ва кўпинча мусобақалар ўта оғир шароитда – жазирама қуёш ёки кучли ёмғир остида ўтказилади.

Мақоламиз орқали марафон пойгаси қандай пайдо бўлгани, нега айнан шу масофа аниқ белгиланганлиги ва марафонда ақл бовар қилмайдиган рекордлар ўрнатишга муваффақ бўлган одамлар ҳақида билиб оласиз.

Нега марафон 42, 2 км?

Аксарият одамлар мактаб партасидаёқ жангчи Фидиппиднинг йўлни қандай босиб ўтгани ҳақида қадимги юнон афсоналарини эслашади. Милоддан аввалги 490 йилда Геродот томонидан тасвирланган афсонага кўра, қадимги юнонлар Марафон шаҳрида форсларни мағлуб этишган. Бу хушхабарни ҳаммага етказиш учун Aфинага хабарчи юборилди. У 42 км тўхтамасдан югуриб кетди, лекин белгиланган манзилга етиб борганда, у «Хурсанд бўлинг, афиналиклар, биз ғалаба қозондик!» дея қичқирганча, чарчоқ ва юрак хуружидан вафот этди. Француз тарихчиси ва тилшунос Мишел Бреаль таклифига биноан Марафондан Aфинагача бўлган жангчи-хабарчи хотирасига давримизнинг биринчи Олимпия ўйинлари дастурига югуриш баҳслари киритилган.

Марафон ва Олимпия ўйинлари

Олимпия спорт тури сифатида марафон 1896 йилда Олимпиада дастурига киритилган. Ўша пайтда пойгада фақат эркаклар иштирок этишлари мумкин эди ва қарийб 100 йилдан сўнг 1984 йилда аёллар ҳам ўз бардоши ва эпчиллигини намойиш этиш имкониятига эга бўлишди.

Расмий равишда марафон пойгаси 3 турга бўлинган:

– 21 км 97 метр масофага ўтказиладиган ярим марафон;

– марафон – 42 км ва 195 метр;

 – Ультрамарафон – стандарт марафон узунлигидан ошадиган ҳар қандай масофани ўз ичига олади.

Aнъанага кўра, эркаклар марафони енгил атлетика дастурининг якуний воқеаси бўлиб, ёпилиш маросимигача бир неча соат олдин ёки ҳатто тадбирнинг якуний қисми сифатида у асосий Олимпия стадионида тугайди.

Қизиғи шундаки, Олимпиадада югуриш узунлиги ҳар доим ҳам аниқланмаган, чунки Олимпия марафони аниқ узунлиги мазкур ўйинларда танланган йўлга боғлиқ эди. Фақат 1924 йилдан марафонча югуриш қайд этилди.

Марафон санъат ва адабиётда

Кўплаб ёзувчи ва рассомлар ўзларини марафонда синаб кўришга ундаб, ижод орқали югуришнинг гўзаллигини етказишган. Мана, улардан айримлари.

1. Харуки Муракамининг «Югуриш ҳақида гапирганда нимани гапираман?» китоби. Муаллиф мусобақалардаги югуриш ҳақидаги хотиралари ва таассуротлари билан ўртоқлашади. Ҳар бир саҳифада узун масофа ва финиш лентасини забт этишда руҳлантирувчи сўзларни топиш мумкин.

2. Покистонлик рассом Aҳмад Шаҳобуддиннинг картинаси ҳамма нарсанинг асоси югуриш ва ҳаракатланиш бўлган маълум ранглар тўпламидан иборат. Aйни пайтда сурат Лозанна (Швейцария) шаҳридаги Олимпия музейида сақланмоқда.

3. Марафон тўғрисида кўпроқ билишни истаганларни рағбатлантириш ва ғоялардан илҳомланиш, ўзларини синаб кўриш учун 2007 йилда «Марафон руҳи» ҳужжатли фильми суратга олинган. Фильм бир вақтнинг ўзида бир нечта ноёб воқеалар ҳақида ҳикоя қилгани сабабли, дунёқарашни кенгайтириш учун жуда фойдали.

Бу қизиқ

Марафонча югуриш ҳақидаги баъзи қизиқарли фактларни сиз билан ўртоқлашмоқчимиз. Эҳтимол, илгари буни ҳеч қачон тасаввур ҳам қилмагансиз.

1. Марафонда тезлик ҳар доим ҳам ҳал қилувчи рол ўйнамайди. Узоқ масофаларда, баъзи ҳолларда секин югуриш ёки ҳатто пиёда юриш ҳам фойда беради.

2. Югуриш тоблайди. Узоқ югуриш эндорфинлар – бахт гормонларини ишлаб чиқаришга ёрдам бериши илмий жиҳатдан исботланган. Шунинг учун югуриш даволаш ёки стресс учун қўшимча терапия сифатида ишлатилиши мумкин.

3. Профессионал марафончининг ўртача тезлиги соатига 20 км га етиши мумкин.

4. Марафон масофасини бешта Эверестга ёки 1780 та баландлиги тўққиз қаватли уйга тенглаштириш мумкин.

5. Ташкилотчилар марафонларни мақбул ҳароратда ўтказишга ҳаракат қилмоқдалар. 14-16 даража ҳарорат югурувчилар учун энг мос келади, деб ишонилади. Юқори ҳароратларда, масалан, 20 даражадан юқори ҳароратда, мусобақани бекор қилиш тавсия этилади.

6. Биз энг тезкор рекорд эгалари ҳақида ўқишга одатланганмиз, аммо спортчи Синдзо Канакурининг исмини эслаб қолинг. У ўз номини тарихда энг секин югурувчи сифатида муҳрлади – у марафонни 54 йил, 8 ой, 6 кун, 8 соат, 32 дақиқа ва 20 сонияда босиб ўтди. Нега бу шунчалик узоқ давом этди? Гап шундаки, югурувчи 1912 йилда Швецияда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида йўқолиб қолган ва узоқ вақт бедарак кетган деб ҳисобланади. 50 йил ўтгач, уни Японияда журналистлар топиб, югуришни тугатишни таклиф қилишади. Ўша пайтда Канакури 76 ёшда эди.

7. Эркаклар ўртасида жаҳон рекордини кениялик югурувчи Элиуд Кипчоге 2018 йилда Берлин марафонида ўрнатган. У масофани 2 соат, 1 дақиқа 39 сонияда босиб ўтган.

8. 2003 йилда буюк британиялик Пола Рейклиф дунёдаги энг яхши аёл югурувчи сифатида натижасини кўрсатди. У марафонни 2 соат 15 дақиқа ва 25 сонияда босиб ўтди.

Шундай қилиб, бугунги марафон нафақат спорт тури, балки бутун дунёдаги миллионлаб одамларни бирлаштирадиган маданий тадбирларга айланган.

Ўқилган: 2383
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Пекинда қишки спорт турларига бағишланган йирик онлайн кўргазма ташкил қилинмоқда
07:30
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Кубага йўл олди
14:42
Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди
05:33