Фрэнк Лэмпард: Канте – дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. "Челси"га у етмаётган эди

"Челси" клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард футболчиси Нголо Канте борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Мавсум тўхтаган пайтда 4-5 та жароҳатланган ўйинчиларимиз бор эди. Канте – ажойиб футболчи, чунки у 4-5 мавсумни яхши ўтказди ва мураббийлар ундан тўғри фойдаланишган.

Ушбу мавсум эса у бутун ўйинларнинг 40 % да иштирок этди ва бу ҳам унга оғир кечди. У бизга етмаётган эди. Шубҳасиз, бизга Канте керак.

У дунёнинг кучли футболчиларидан бири. Энди буни у билан бирга ишлаб билдим. Умид қиламанки, Нголо формада бўлади", - дейди Лэмпард.

Ўқилган: 903
Англия чемпионати Нголо Канте Фрэнк Лэмпард Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Ливерпуль”нинг икки етакчиси жароҳатидан фориғ бўлди
21:16
Погба бу мавсумдаги илк голини урди
09:06
АПЛ. “Лестер” яна ғалабага эришди ва иккинчи поғонага мустахкам ўрнашиб олди
21:10