
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Марселодан Туриннинг "Ювентус" жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ва "Барселона" юлдузи Лионель Мессиларни таққослашни сўрашди.
"Бу савол футбол ўйнаб юрган ўйинчиларни жонига тегиб бўлди. Ҳар бирининг ўзига хос жиҳатлари бор.
Мен Роналду билан 10 йил бирга машғулот ўтказдим ва ўйнадим. Унинг майдондаги хатти-ҳаракатлари ва жамоадошларига берадиган "мотивация"си жуда юқори даражада.
Месси бўлса, шунчаки кутиб туриши мумкин. Қаердандир тўпни олади ва йўқ жойдан гол уриб кетади", - дейди AS нашри Масело сўзларини келтириб.