Бэйл энг ёмон гольф ўйинчиси ҳақида: У 20 та имкониятдан фақат бир марта тўпга тегди

"Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл жамоадошлари орасидаги энг ёмон гольф ўйинчиси ҳақида фикр билдириб ўтди.

- Сен таниганлар орасида энг ёмон гольф ўйинчиси деб кимни ҳисоблайсиз?

- Лука Модрич. 100 фоиз. Бир куни меҳмонхонада тўхтаган эдик ва қиладиган ишимиз йўқ. У ерда гольф майдони ва машғулот майдончаси ҳам бор эди. Мен Лукадан сўрадим: "Бориб ўйнашга нима дейсан?".

У қўлига клюшкани олди ва очиғини айтганда қандай ушлашни ҳам билмас эди. Биринчи зарбасиёқ ерга зарба берди.

Менимча, 20 та имкониятдан фақатгина бир маротаба тўпга зарба беришга эришди. Ва кейин таслим бўлди. Кейинги куни олдимга келиб, белим синиб кетяпти деди", - дейди Бэйл.

Ўқилган: 1331
Гарет Бэйл Лука Модрич Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон футбол ассоциацияси тендер эълон қилади
16:14
"Double Pass" ходимлари асосий жамоа билан машғулот ўтказишди
20:12
Мане – Африканинг энг яхши футболчиси ёҳуд Африкада энг яхшилар тақдирланди
13:15