АПЛ мавсумни 2021 йилнинг январ ойигача бўш стадионларда ўтказиши мумкин

АПЛ мавсумни қайта тиклаши учун қандай қийинчиликларга дуч келиши маълум бўлди.

Биринчидан, 2019/20 мавсум ўйинларини охиригача ўйнаб қўйиш учун 66 мингга яқин коронавирус тестини ўтказиш керак бўлади. Англия футбол лигаси жамиятнинг бундай чораларини тушунмаслигидан қўрқмоқда ва бу Англия футболи учун фалокатга айланади.

Иккинчидан, мухлислар стадионга фақатгина 2021 йилнинг январь ойидан келишлари кутилмоқда.

Учинчидан, Англия клубларининг 800 дан ортиқ ўйинчилари шартномаси 30 июнь кунига якунига етади. ФИФА нинг футболчилар билан келишувни жорий мавсум якунига қадар узайтиришни маслаҳат берган бўлсада, клублар ушбу футболчиларга маош тўлай олишига шубҳаланмоқда.

Аввалги маълумотларга кўра, АПЛ клублари 18 май куни тўлақонли машғулотлар ўтказишга русхат бериши мумкин, 8 июндан эса учрашувлар қайта тикланади.

Буюк Британияда 171 790 та коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилган. Уларнинг 26 811 таси вафот этди.

Ўқилган: 590
Англия чемпионати Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Агуэро: Мессининг термадаги ўйинини танқид қиладиганларни тушунмайман, ахир энг биринчи куюнадиган - у бўлса
12:25
Танишинг, ЕЧЛ тарихидаги энг кучли мураббийлар! Топ-10
16:44
The Telegraph: Англия чемпионати 17 июнь куни "Ман Сити" – "Арсенал" ўйинлари билан қайта бошланади
07:18