ХОҚ Олимпиаданинг кўчирилгани учун бир неча юз миллион долларни ўз бўйнига олади

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг кўчирилиши муносабати билан боғлиқ бир неча саволларга жавоб бериб ўтди.

«Олдимизда яна бир муҳим вазифа – Олимпия ўйинларини ўтказиш турибди. Бу нафақат ХОҚ, балки япониялик ҳамкорларимиз, Олимпия жамоатчилиги олдидаги мураккаб вазифа. Олимпия ўйинларининг узоқ йиллик тарихида биринчи бор бундай мураккаб вазиятда турибмиз. Табиийки, бир қатор молиявий саволлар ҳам пайдо бўлади. Аниқ рақамларни айта олмайманку, лекин ХОҚ бу борада бир неча юз миллион долларлик зарарни ўзи қоплашга тайёр«, – деди Томас Бах.

Эслатиб ўтамиз, бу йил ўтказилиши керак бўлган Токио Олимпиадаси 2021 йилнинг 23 июлидан 8 август санасига кўчирилган.

Ўқилган: 1296
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

FEIнинг 2020 йилги Бош Ассамблеяси онлайн ўтади
18:50
Токио-2020 Олимпиадаси ташкилий қўмитасининг вице-президенти Тошкентга келди
20:58
Халқаро замонавий бешкураш иттифоқи янги онлайн лойиҳа ишга туширмоқда
12:08